Туркия иқтисодиёт вазирига Австрияга кириш тақиқланди

Жаҳон 10 Июль 2017 3680

Австрия ҳукумати Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зайбекчининг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйди. У Туркияда 2016 йилнинг ёзида рўй берган давлат тўнтаришига уринишнинг бир йиллигига бағишланган махсус тадбирда иштирок этиш учун келганди, деб хабар бермоқда Reuters.

«Шуни тасдиқлашим мумкинки, Австрия ТИВ раҳбари Курц Туркия иқтисодиёт вазирига мамлакатга киришни ҳақиқатдан ҳам тақиқлаб қўйди», - дея маълум қилди Австрия ТИВ вакили.

Унинг қайд этишича, туркиялик вазирнинг ташрифи Австриядаги жамоат тартиби ва хавфсизликка хавф туғдирар экан.

Кўпроқ янгиликлар