Украина хорижликларнинг мамлакатга кириши учун янги тартиб жорий қилади

Жаҳон 10 Июль 2017 6751
Фото: РИА Новости Алексей Павлишак/ТАСС

Украина чегара назорати кучайтирилиши ҳақида эълон қилди. Хабарларга кўра, бу биринчи галда Россия фуқароларига тегишли бўлади. Бу ҳақда Украина мудофаа ва миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлисида унинг котиби Александр Турчинов баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил 1 январидан бошлаб давлат чегарасини кесиб ўтаётган барча хорижликлар учун биометрик назорат жорий қилинади. "Бу биринчи галда Россия фуқароларига тегишли бўлади", - деган Турчинов ва россияликларнинг Украинага киришлари "бармоқ излари мажбурий олиниши  билан амалга оширилади".

У, шунингдек, Украинага келмоқчи бўлган Россия фуқароси сафарии олдидан электрон рўйхатдан ўтиши талаб этилишини билдирган. "Яъни, Украинага ташриф буюрмоқчи бўлган РФ фуқароси, дастлаб рўйхатдан ўтиб, Украина ТИВга керакли маълумотларни тақдим этиши керак бўлади", - дея тушунтирган Турчинов.
 
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, эндиликда, Украинада бўлиб турган россияликлар Хавфсизлик кенгашининг топшириғига биноан, мажбурий рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Улар ўзларининг яшаш жойлари ҳақида ахборот беришлари шарт.

Кўпроқ янгиликлар