Украина бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интергацияси масалалари бўйича ўринбосари Иванна Климпуш-Цинцадзе ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Киевда Шимолий Атлантика альянсининг янги ваколатхонасини очишди. Бу ҳақда УНН хабар бермоқда.

«НАТО шерик-давлатда ўзининг шундай илк ноёб дипломатик ваколатхонасини очмоқда. Бу алоҳида мақомда эга бўлган мамлакатда амалга оширилмоқда», - деган Климпуш-Цинцадзе.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинада рус ҳарбий хизматчилари йўқлиги ҳақида маълум қилганди.