Болгариянинг Несебр шаҳрида яқинда «Чегарасиз математика–2017» математика бўйича халқаро олимпиада финал босқичи бўлиб ўтди. Унда барча қатнашчилар орасида ҳар бир иштирокчи давлатдан энг яхши натижани кўрсатганлар “Мусобақа юлдузи” совринларига эга бўлишди. 

Хусусан, Ўзбекистондан бу совринни Камол Ризаев қўлга киритди. Бундан ташқари, Наманган шаҳрилик Дилбар Дарвишева, андижонлик Марина Қўчқорова, тошкентлик Наталия Банова, Муҳсинахон Назарова ва Алишер Икромовлар мусобақа ривожига қўшган ҳиссаси туфайли совға билан тақдирланди.

Мусобақада олтин кубокни Ўзбекистондан Саидакбар Усмонбеков, Достон Абдурашидов қўлга киритган бўлса, кумуш кубокларга Дилёр Исмоилов, Елизавета Орипова, Камол Ризаев, Бахтиёр Файзуллаевлар эга чиқишди.

Бронза кубокларини эса Ўзбекистон вакилларидан Раҳматуллоҳ Абдурашидов, Убай Яҳёев, Акбар Тоҳирзодалар қўлга киритди.

11 ёшли Убай математикадан халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди