ЖАР президенти: "Африка ҳамкорлиги" муҳожирлик муаммосини ҳал этишга ёрдам беради

Жаҳон 10 Июль 2017 1770

G20 давлатлари саммитида қабул қилинган "Африка ҳамкорлиги" дастури ёрдамида ушбу қитъада 1 млндан ортиқ ишчи ўрни ташкил этилиши, шу билан муҳожирларнинг Европага оқими тўхташи мумкин. Жанубий Африка республикаси президенти Жейкоб Зума шундай фикрда.

"Бу ҳамкорлик бизнинг миллий манфаатларимизга жавоб беради. Чунки, у барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишга олиб келади. Аёллар ва ёшлар ўртасида бандликка ёрдам беради ҳамда қашшоқлик ва тенгсизликка қарши курашади", - деган Зума Ҳамбургда бўлиб ўтган саммитдан қайтар экан. 

Зуманинг фикрича, Африканинг қишлоқ ёшлари орасида бандликка кўмаклашиш бўйича "катта йигирмалик" ташаббуси 2022 йилгача 1,1 млн иш ўрнини барпо этиши ва 5 йил ичида 5 млн ёшларга инновациявий таълим бериши мумкин. "Африка ҳамкорлиги", шунингдек, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришни кўзда тутади. 

"Бундай дастурлар фуқароларнинг кучайиб бораётган ва дунёнинг жиддий муаммоларига сабаб бўлаётган норозилик кайфиятларига қарши курашиш учун зарур", - деган Зума.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 28962 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42054 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 157954 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44831 Lifestyle
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 15 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 73 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 495 Жаҳон
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 1567 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 1812 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 471 Спорт
Кўпроқ янгиликлар