Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат очилади

Ўзбекистон 10 Июль 2017 2691

Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади. Бу ҳақда 2017 йил 23 июнда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида»ги 418-сон Қарорида белгиланган. 

Белгиланишича, 2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-8 синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5 синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади. Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Тегишли давлат органларига Жиззах шаҳрида янгидан қурилаётган 540 ўринли Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти биносини мактаб-интернатга бериш, уни 150 ўринли ўқув биноси, 100 ўринли ётоқхона ва 75 ўринли ошхонага мослаштириш, шунингдек мактаб-интернатни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказади.

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 3 июлда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29878 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66550 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8684 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127818 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 980 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 3150 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1168 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар