12 июль Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон 11 Июль 2017 20529

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 21-23, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 23-28, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 23-28, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Кўпроқ янгиликлар