Халқаро Олимпия қўмитаси 2024 ва 2028 йиллардаги Олимпиадалар ўтказиладиган номзод шаҳарлар Париж ва Лос-Анжелес бўлиши бўйича якуний қарорга келди.

Бу қарор ХОҚнинг Лозаннада ўтган навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди. Икки шаҳар бўйича овоз бериш сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Бунда, режага кўра, 2024 йилги Олимпиадани ўтказиш ҳуқуқини бой берган шаҳар, автоматик равишда 2028 йилгисини ўтказиш ҳуқуқини олади.