АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Қатарга ташрифи доирасида Вашингтон ва Доҳа терроризм ҳамда уни молиялаштириш билан кураш бўйича битимни имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Қатар ва АҚШ ҳамкорлик ҳақидаги баённомани имзолади, у Қатарнинг терроризм ва уни молиялаштириш билан кураш борасидаги ўз услубларини тўғирлаш бўйича саъй-ҳаракатини тасвирлайди», - дея таъкидлаб ўтган Тиллерсон вакили.

Аввалроқ Тиллерсон Қатарни бойкот қилаётган давлатлар ТИВ раҳбарлари билан учрашиши хабар қилинганди.