Андижонда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Юсупов вилоят Ёшлар иттифоқига раис этиб сайланди. Бу ҳақда Андижондаги Кун.uz мухбири хабар берди.

1984 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган Нодирбек Юсупов бундан аввал Андижон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

У Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси ҳисобланиб, 2005 йилда Андижон давлат университети, 2013 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Фото: "Кун"