Япония жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасида 5,2 баллик ерости силкиниши рўй берди. Бу ҳақда мамлакат Бош метеорология бошқармаси хабар қилди. 

Зилзила маркази Кагосима бўғозида 10 км чуқурлликда бўлган. Кагосима префектурасининг ўзида зилзила кучи Япониянинг 7 баллик шкаласи бўйича 5 бални ташкил этган. 

Цунами таҳдиди эълон қилинмаган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ахборотлар йўқ.