Араб мамлакатлари Қатарни 2013-2014 йиллардаги келишувларни бажармаганликда айблади

Жаҳон 11 Июль 2017 3854
Фото: AP

Қатар билан дипломатик муносабатларни узган араб мамлакатлари CNN телекомпанияси тарқатган ҳужжатларни Амирликнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги исботи деб баҳолади. Унга кўра, Доҳа Форс кўрфази араб давлатлари кенгаши (Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони) доирасидаги мажбуриятларини бажармаган. Бу ҳақда Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрнинг қўшма баёнотида сўз юритилган. 

"Эълон қилинган ҳужжатлар, Қатарнинг ўз мажбуриятларидан бош тортганини тасдиқлайди, - дея баёнотдан кўчирмалар келтиради Al Arabiya телеканали. – 4 давлатнинг таъкидлашича, аввалроқ илгари сурилган 13та талаб асосида Ар Риёд келишуви, уни бажариш механизмлари ва бошқа қўшимча келишувлар ётар эди". 

Шундай қилиб, "тўртлик" фикрича, Доҳа рад этган талаблар "аввал эришилган келишувларга мос келар эди".

Аввалроқ, CNN телекомпанияси Форс кўрфази мамлакатлари етакчиларининг инқироздан чиқиш бўйича 2013-2014 йилларда имзолаган махфий келишувлар нусхаларини эълон қилган эди. Ўшанда Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Доҳадан элчиларини чақириб олган, Кувайт воситачилигида бўлиб ўтган 8 ойлик музокаралардан сўнг, Ар Риёддаги учрашувда келишмовчиликка барҳам бера олган эди. Ўша вақтда келишув имзолангани айтилган бўлса-да, унинг мазмуни номаълум эди. 

Телеканал маълумотларига кўра, қўлда ёзилган келишувлардан бири Саудия подшоҳи, Қатар ва Кувайт амирлари томонидан имзоланган. 2014 йилга тегишли ва "Ўта махфий" дея қайд этилган келишув Баҳрайн амири, Абу Даби меросхўр шаҳзодаси ва БАА бош вазири томонидан имзоланган. 

Қатар ҳукумати, ўз навбатида, амирликка бойкот эълон қилган мамлакатларни ФКАДК низомини бузишда айбламоқда. Қатар ҳукумати ҳузуридаги ОАВ билан ишлаш департаменти раҳбари Сайф ибн Аҳмад Ал Танийнинг баёнотини Қатарнинг Al Arab газетаси чоп этди.

"Қатар дуч келган қамал Кенгаш низоми ва 2013-2014 йиллардаги Ар Риёд келишуви талаблари ҳамда уни ижро этиш механизмларининг ошкора ва қўпол равишда бузилишидир, - деган у. – Ар Риёд декларациясининг меъёрлари ва бандлари ФКАДК мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Кенгашга аъзо давлатлар суверенитетини ва ички ишларга аралашмаслик тамойилини тасдиқлайди".

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24796 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11986 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83243 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 1 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 715 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2825 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1312 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 779 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5469 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1256 Жамият
Кўпроқ янгиликлар