Фарғонада Ўзбекистон-Швецария лойиҳаси асосида сув, газ соҳаларида мутахассислар тайёрланмоқда

Жамият 11 Июль 2017 3443
Фото: ЎзА

Мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, газ таъминотини янада яхшилаш муҳим масала ҳисобланади. Сув хўжалиги иншоотларини ишлатиш, замонавийлаштиришга  давлат  бюджетидан  жуда  катта  маблағ ажратилмоқда. Энг асосий вазифалардан бири  сув ва газни  тақсимлаш  ва  бошқаришни  самарали  маданиятли услубини амалга оширишдир. Бунинг учун сув ва газни аниқ ўлчаш имкониятларига эга бўлиш керак.  Шу  сабабли  ҳам  мазкур  соҳада  фаолият  кўрсатаётган мутахассисларнинг тегишли билим  ва кўникмаларга эга бўлиши замон талаби саналади. Уларнинг тажрибавий кўникмаларини орттириш йўлларидан бири кадрларнинг малакасини оширишда ўқитишнинг замонавий ва илғор усулларидан фойдаланиш кўзланган самарани беради. 

Фарғона транспорт касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон-Швецария “Касбий кўникмаларини ривожлантириш” IV-фаза лойиҳаси иштирокчисига айланди. Мазкур лойиҳа асосида “Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишлатиш устаси” касби бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. 

Лойиҳа доирасида коллежимиз энг замонавий компьютер хоналари, ўқув хонаси жиҳозлари, ўқув-лаборатория стендлари, электргазпайвандлаш жиҳозлари, электрон кутубхоналар билан таъминланди. 

Коллеж ўқувчилари 1-босқич якунида ишлаб чиқариш корхоналарида мутахассислик билан танишув амалиёти ташкил этилган. Бу эса ёшларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш имконини яратади.

Мутахассисликни тугатиш мобайнида 3-босқич ўқувчилари шартнома асосида қуйидаги корхона ва ташкилотлар — Тошлоқ тумани, “Водийгазтаъминоти” унитар корхонаси, Фарғона шаҳар “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси, Қўштема тумани “Сувоқава” ИЧБ, Фарғона шаҳар, “Фарғона иссиқлик таъмир” МЧЖ, Тошлоқ тумани “Тошлоқ йўловчи транс” МЧЖларда “Диплом олди амалиёти”ни ўтаб, ўз мутахассисликлари бўйича иш жойларида доимий ишлаш учун қолишади.

Коллежда дарслар Ўзбекистон-Швецария “Касбий кўникмаларини ривожлантириш” IV-фаза лойиҳаси асосида ўқувчиларга  инглиз ва рус тили, математика, кимё, физика фанлари мутахассисликка йўналтирилиб, дарслар интеграциялашган ҳолда олиб борилмоқда. 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, коллежимизда ўқув йили мобайнида Фарғона шаҳар худудида жойлашга касб-ҳунар коллежлари умумтаълим фанлари ўқитувчиларини касбга йўналтириб ўқитиш (интеграция) бўйича коллеж умумтаълим фанлари ўқитувчилари томонидан амалий семинар ўтказилиб, малака ошириш ишлари амалга оширилди.

Семинар иштирокчиларига коллеж ҳаётига доир видеолавҳалар намойиш этилди. Ўқув хоналари, лойиҳа доирасида жиҳозланган ўқув амалиёт хоналари, устахона, автосарой, лаборатория хоналари таништирилди. Ҳамда фанларга доир тайёрланган мавзулар (интеграция) слайдлар орқали тушунтирилди. Интеграция бўйича мавзу ишланмалари электрон вариантлари ва тарқатма материаллар тарқатилди.  

Мазкур семинарда Олий Мажлис Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмита раиси қўмита ва раис ўринбосари ва Фарғона вилояти ҳокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари қатнашди. 

Шунингдек, З.М.Низамходжаев бошлигидаги ишчи гуруҳ коллеж моддий техника баъзасини ҳамда лойиҳа асосида жиҳозланган замонавий хоналарни жуда катта қизиқиш билан кўздан кечирди, улардан фойдаланиш жараёнларига катта аҳамият берди. Лойиҳа асосида тақдим этилган жиҳозланган улардан таълим жараёнида янада унумлироқ фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Семинар юқори савияда ўтказилиб, иштирокчилар бир бирлари билан фикр ва тажрибалар аламашишди. Бундай семинарлар тез-тез ташкил этилиб турилишини таклифи билдирилди.

Алиде ЭМИРОВА,
Фарғона транспорт касб-ҳунар коллежи 
Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар