2017 йилнинг 10 июль куни “Микрокредитбанк” АТБ халқаро рейтингини баҳолаш мониторинги якунлари бўйича, FitchRatings компанияси банкнинг халқаро рейтинг кўрсаткичини “B+” “Барқарор” деб баҳолади.
"Микрокредитбанк" Ўзбекистондаги етакчи универсал тижорат банкларидан бири саналади. Унинг асосий вазифаларига кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларига кенг кўламдаги банк ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатиш;

Микрокредитлар бериш йўли билан микрофирмалар, оилавий бизнес ва касаначилик ривожланишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш хисобига тадбиркорлик соҳаси кенгайишига кўмаклашиш;
Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган бизнес-режани, унинг молиявий ҳолатини, кредитни тўлаш бўйича мажбуриятлари таъминлаш манбаларини синчиклаб таҳлил этиш асосида микрокредитларнинг қайтарилишини таъминлаш;

Микрокредит бериш бўйича хизматлар кўрсатишни кенгайтириш учун халқаро молия институтлари ҳамда етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестисия ва грантларини жалб этиш;
Айниқса қишлоқ жойларда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш учун қўшимча имкониятларни таъминлайдиган филиаллар ва мини-банклар тизими орқали молиявий инфратузилмани янада ривожлантириш киради.

Реклама ҳуқуқи асосида.