Илон Маск дунёдаги энг катта литий-ионли аккумуляторни зудлик билан ишлаб чиқишни ваъда қилди

Технология 11 Июль 2017 4454
Фото: AP

Илон Маск у бошқараётган Tesla компанияси Жанубий Австралия учун жаҳондаги энг катта литий-ионли аккумуляторни 100 кун ичида яратишини ваъда қилди. Бу аккумулятор энергияни тўплаб, об-ҳавонинг авзои бузилиши туфайли электр таъминоти узилган вақтларда ундан фойдаланиш имконини беради. Лойиҳа чиндан ҳам улуғвор, уни амалга ошириш учун ажратилган вақт эса ўта қисқа, деб ёзмоқда Hi-news.ru

Tesla раҳбари Илон Маск 2017 йилнинг мартида бир вақтнинг ўзида қуёш энергиясидан ток етказиб берувчи SolarCity фирмасига ҳам эгалик қилувчи унинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси об-ҳавонинг ноқулайликлари сабабли электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилувчи Жанубий Австралия ҳудудидаги муаммоларни ҳал қила олишини ваъда қилган эди. 

Илон Маск Twitter’да ўз ниятларининг жиддийлигини баён қилган — ё унинг компанияси 100 кун ичида вазифани уддалайди, ёки у бу улуғвор тизимнинг монтажи учун пул олмасдан, текинга ташлаб кетади. Tesla Жанубий Австралияда дунёдаги энг катта литий-ионли аккумулятор барпо этиш учун тендерни ютиб олган.

Бу тендерни Tesla 91 та компания ичидан ютиб олган, бунга нафақат Илон Маскнинг обрўси ва у эришган ҳаққоний натижалар, шунингдек, унинг ўта тантанали ваъдаси ҳам сабаб бўлган. Компания режаларига кўра Жанубий Австралияга 100 мегаваттли литий-ионли энергия сақловчи аккумулятор етказиб берилади.

Агар бу гигант батарея яратилса, у шу пайтгача ишлаб чиқарилган литий-ионли батереялар ичра энг йириги бўлади. Унда Tesla’нинг 2015 йилда илк бор намойиш этилган Powerpack тизимидан янада кенг миқёсда фойдаланилса керак.

Аккумулятор шамол ёрдамида ишлаб чиқариладиган энергияни сақлашга мўлжалланмоқда. Tesla Powerpack тизими бу ҳудудларга хос бўлган шамолларни тикланувчи энергия манбаига айлантиради.

Бу системанинг хусусияти шундан иборатки, у масалан, қуёш энергиясини фойдаланишга эҳтиёж камайган вақтларда йиғиб, зарурият туғилган вақтда уни харжлаш имконини беради. Бундай ёндашув харажатларни ва тикланмас энергия манбаларига қарамликни камайтиради.

Барпо этилаётган аккумулятордан 30 мингта уйни ток билан таъминлаш мумкин бўлади. 

Tesla икки йил муқаддам Powerwall ва Powerpack тизимларини тақдим этгач, компания янада тараққий этди. Tesla аллақачон Ҳаваи оролларидан бири — Кауаини энергия билан таъминлашни йўлга қўйган. Бунинг учун Powerpack технологияси асосида ишловчи, қуёш энергиясини токка айлантирувчи қувватлар ишга солинган.

Шундай қилиб, Жанубий Австралия учун мўлжалланган лойиҳа аввало шахсан Илон Маск томонидан ўрнатилган вақт интервали эвазига ниҳоятда амбицияли кўриниш касб этаётган бўлса-да, агар у муваффақиятли амалга оширилгудек бўлса жаҳон аро Tesla қисқа вақт ичида улуғвор ишларни бемалол амалга ошира олиш қудратига эга компания нуфузига ҳам эга бўлади.

Хўш, Tesla декабргача ана шундай аккумуляторни ярата оладими? Буни вақт кўрсатади...

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар