М39 йўлининг Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи қисми расман очилди

Ўзбекистон 11 Июль 2017 54250

Бугун Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасида “Оқ олтин – Целинный” ва “Малик – Сирдарё” ўтказиш пунктларининг расмий очилиш маросими ўтказилди. 

Ушбу пунктлар Ўзбекистон фуқароларига М39 йўлининг Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи қисмидан фойдаланишга имкон беради. Маросимда икки мамлакат ҳукумат вакиллари, жамоатчилик қатнашган.

Энди Жанубий вилоятлардан Тошкент шаҳрига борувчи ва қайтувчи фуқаролар М39 йўлининг Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 24 километрлик қисмидан фойдаланишлари мумкин. 

Шу пайтгача ҳайдовчилар 17-пост деб аталувчи йўл-патрул хизмати масканидан Чиноз ЙПХ масканигача Сирдарё вилояти ҳудудида 70 км.га яқин йўл босишар эди. Тўғри йўл очилиши билан ушбу масофа 46 километрни ташкил этади.

Олдинроқ берилган хабарларга кўра, давлатлар чегараларини кесиб ўтишда енгиллаштирилган паспорт назорати йўлга қўйилади ва кириш чиқиш штамплари босилмайди.

Кўпроқ янгиликлар