Made in Uzbekistan: Samsung янги SmartTV5 ва 6 серия моделларини тақдим этди

Технология 11 Июль 2017 19165

2017 йил 7 июль куни пойтахтдаги "Медиапарк" (Қоратош)да Samsung компанияси томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги SmartTV5 ва 6 телевизор  моделларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда нафақат янги телевизорлар имкониятларини синаб кўриш, балки Samsung компанияси вакилларидан маслаҳатлар олиш мумкин.

Янги имкониятлар билан!

SamsungSmartTV5 ва 6 сериялари ўз имкониятлари билан ҳар қандай мижозни лол қолдира олади:

- Телевизорнинг барча дастурларидан фойдаланиш қулай ва осон. 

- SamsungSmartTV бошқариш смартфондан фойдаланиш алгоритмига асосланган. 

- Телевизорларнинг дастурий таъминот интерфейси истеъмолчига яққол ва тушунарлидир. 

- SmartTV функцияларини масофавий пульт орқали бошқариш мумкин.

- Тилни танлаш имкониятлари учун овозли бошқарувдан фойдаланилади. 

Тадбир давомида Samsung Electronics компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шин Вун Мин сўзга чиқиб, замонавий телевизорларнинг кўплаб имкониятлари ҳақида маълумот берди. 

"Samsung SmartTV - бу сизларнинг келгусидаги эмас, балки айни дамдаги имкониятларингиздир. Моделларнинг барча техник имкониятлари ҳақида ходимларимиз маълумот беришади, телевизор харид қилаётганда эса сотувчилардан тўлиқ маслахат олишингиз мумкин. Дастурчиларимиз телевизор бошқарувини максимал даражада ҳар бир инсон учун тушунарли бўлишига ҳаракат қилишган", дейди Шин Вун Мин

Шунингдек, анжуманда журналистлар ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Samsung SmartTV бар қанча фойдали афзалликлари:

- Рақамли (кабелли, йўлдошли, эфирли) телевидения

- Ташқи манбаали (HDMI 1.4 интерфейси) видеолар томоша қилиш

- IP-TV кўриш имконияти

- Интернет-сёрфинг

- Онлайн хизмат ва виджетларга уланиш

- AllPlay'га уланиш. 

Samsung Apps дастурлар дўконида турли хилдаги иловаларни юклаб олиш мумкин: ўйинлар, янгиликлар, об-ҳаво, видео ва ҳ.к. 

Connect Share Movie  функцияси орқали эса сиз фильмларни флешка ва ташқи қаттиқ дисклар ёрдамида томоша қилиш имконига эгасиз.

Бонус! 

Телевизорни харид қилган ҳар бир мижозга бонус тариқасида Samsung компанияси ички ўрнатилган AllPlay хизматига бир йил давомида бепул уланиш имконини тақдим этади. 

Тақдимотда 43’, 49‘, 55‘ диоганалли 5 серия ҳамда 55‘ диоганалли 6 серия телевизорлари намойиш этилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97119 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46974 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9445 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20236 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 800 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 312 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1271 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1790 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 834 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар