Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бугун ўтказилган матбуот анжуманида яна 5 футболчини таркибга қўшиб олганини эълон қилди.

«Пахтакор» икки легионер - бразилиялик Тиаго Безерра ва исроиллик Гиди Канюкни, маҳаллий футболчилар Забиҳилло Ўринбоев, Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюновни ўз футболчилари сифатида таништирди.

«Пахтакор» янги, иккита легионер ва учта маҳаллий футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Улар келгусида «Пахтакор»нинг шонли тарихини қайтаришда ва жамоа ютуқларига ўз ҳиссаларини қўшади деб ишонамиз», - деган клуб бош директор Адисман.

Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов биринчи даврани «Насаф» сафида ўтказган, Забиҳилло Ўринбоев эса «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилганди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Тиаго Безерранинг охирги жамоаси Туркиянинг «Адана Демирспор» клуби бўлган, Гиди Канук эса ўтган мавсумни «Маккаби Петах Тиква» жамоасида ўтказган. 

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида янги бош мураббий Шота Арвеладзени Тошкентга таклиф этган, янги раҳбарият қўлига ўтган «Пахтакор» бунгача «Ростов»дан черногориялик Марко Симични трансфер қилганди.