Полиция кечки овқат учун 600 евро тўламаган хўрандаларни ушлади

Жамият 11 Июль 2017 6407

Испания шимолидаги Наварра вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ресторанда тамадди қилгач, ҳисобни тўламасдан жуфтакни ростламоқчи бўлган 14 нафар хўрандани ушлади. Бу ҳақда минтақавий полиция бошқармасининг Twitter саҳифасида маълум қилинган

Маълумотларга кўра, ҳодиса Памплона шаҳрида 8 июлга ўтар кечаси юз берган. Италияликлар тановул қилган кечки овқат қиймати 600 евродан ошган. 

Сайёҳлар умумий ҳисобда 16 хил таом, 15 та алкоголли ичимлик ва битта қаҳва  буюртма қилишган. Улар ушланганларидан кейин таом пулларини тўлаб, чойчақа ҳам қолдиришган. Италияликлар қилмишлари учун қандайдир жазога тортилганми-йўқми, хабар қилинмаган. 

Ҳозирда, Памплонда анъанавий Сан-Фермин байрами бўлиб ўтмоқда. У 6-14 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда шаҳар кўчалари бўйлаб қочаётган одамларни буқалар қувади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар