Volkswagen концерни таркибига кирувчи, спорт машиналари ишлаб чиқарувчи Porsche компанияси савдолар бўйича тарихий рекорд ўрнатди. Жорий ярим йил натижаларига кўра, компания 126497 дона машина сотган. 

Ушбу натижалар  2017 йилнинг 1-яримйиллигига якун ясаш учун чоп этилган. Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилгидан 7 фоизга кўпроқни ташкил қилган.

Компания савдо ҳажмида асосий улуш Macan моделига тегишли бўлган. 2-ўринни эса Cayenne модели эгаллаган. Бу машинадан 1-яримйилликда 35601 дона сотилган.

Бу орада Deutsche Welle нашрининг маълум қилишича, компания "дизель можароси"га аралашган бўлиши мумкин. Штутгарт прокуратураси тахминича, компания Volkswagen’нинг чиқинди газлар билан боғлиқ фирибгарликларига аралашган бўлиши мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, компанияда чиқинди газлар билан боғлиқ фирибгарликлар ва ноҳалол рекламага йўл қўйилган бўлиши мумкин.