Россия 30 америкалик дипломатни чиқариб юбориши мумкин

Жаҳон 11 Июль 2017 10056
Фото: РИА Новости

Москва 30 нафар америкалик дипломатни чиқариб юбориши, шунингдек, АҚШнинг Россиядаги мулк объектларини ҳатлаб қўйиши мумкин. Бу ҳақда «Известия» газетаси Россия ТИВдаги манбага асосан хабар берди.

Хабарга кўра, бу АҚШда Россия дипломатик мулкини олиб қўйганлик учун жавоб чоралари сифатида қўлланилиши мумкин.

Нашрнинг иддао этишича, Россияни бундай чораларни қабул қилишга АҚШнинг ҳатлов остида бўлган элчилик мулкини қайтармаслик бўйича қарори туртки берган.

Кўпроқ янгиликлар