Шавкат Мирзиёев 10 июль куни «Паллада инвестмент» қўшма корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бу ерда Европа технологияси асосида «Imzo-Akfa» бренди остида 20 дан ортиқ турдаги ромлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда. Корхонада мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев корхона лабораторияси, ишлаб чиқариш цехларини кўздан кечирди. Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш, экспорт кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.