Миср ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср ТИВ раҳбарлари билан Қатар атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Миср ташқи ишлар вазири Самих Шукрий саудиялик ҳамкасби Одил ал-Жубайрадан Қатарни бойкот қилаётган тўрт араб давлати ТИВ раҳбарлари, ҳамда АҚШ давлати котиби Рекс Тиллерсоннинг Жидда шаҳридаги учрашувига таклифнома олди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Рекс Тиллерсон Кувайт, Қатар ва Саудия Арабистонига ташриф буюриши хабар қилинганди.