Америкалик сармоядор Уоррен Баффет хайрия учун 3,17 млрд долларни ажратди. Ҳозирча улар Баффетга тегишли бўлган Berkshire Hathaway компанияси акциялари кўринишидадир. 

Маблағлар Билл ва Мелинда Гейтснинг жамғармаси, шунингдек, Баффет оиласига алоқаси бўлган тўртта ташкилот ҳисоб рақамига ўтказиб берилди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Яқинда Уоррен Баффет Forbes журнали талқинига кўра, АҚШнинг энг бадавлат учинчи фуқароси, деб тан олинди. Нашрнинг баҳолашича, у 76,2 млрд долларга эгалик қилади.