«Ювентус» ва «Бавария» бразилиялик яримҳимоячи Дуглас Коста трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, туринликлар жамоаси бразилиялик футболчини 6 миллион еврога ижарага олади. Шартномага келгусида футболчини 40 миллион евро эвазига сотиб олиш шарти ҳам киритилади.

Дуглас Коста «Ювентус» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. Чоршанба куни у тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга учиб келиши кутилмоқда.