Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги фармонига ўзгартишлар киритди. Бу ҳақда Uzreport хабар бермоқда. 

2017 йил 1 августидан бошлаб, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси пенсионер ҳарбийлари ва хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати бошқарув тизими, Қорақалпоғистон республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат бошқармалари, Тошкент шаҳри уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси, Кўпқаватли тураржой фонди соҳасидаги назорат инспекцияси (ҳудудий инспекциялар билан биргаликда) ва «Коммунхизмат» агентлигида ишлаётган ходимларига пенсиялар тўлиқ ҳажмда тўланади. 

Бунда, юқоридаги иш жойи пенсионернинг ягона иш жойи бўлсагина, пенсия тўлаш 100 фоиз амалга оширилади. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда 25 июлгача ҳарбий хизматчи ва ходимларни мамлакат уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ишга қабул қилиш  низомини ишлаб чиқиши керак.