Хитойда такси ҳайдовчиси югурувчилар карвонини босиб кетмоқчи бўлди. Ҳодиса оқибатида бир инсон ҳалок бўлди ва икки нафари жароҳат олди.

People's Daily порталининг маълум қилишича, воқеа Хитой шарқидаги Шаньдун вилоятида рўй берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, такси ҳайдовчиси қўлга олинди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.