Талабалик сари тинимсиз ҳаракат қилаётган абитуриентлар учун ажойиб янгилик!  «Registon» ўқув маркази  16 июль, якшанба куни барча абитуриентларни синов тестларига таклиф этади.

Синов тестларида юқори балл олган абитуриентлар  акция ғолиблари сифатида  «Registon» ўқув марказида ташкиллаштирилаётган “1 август лойиҳаси” номли махсус психологик тренингда иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар. Бу тренингда имтиҳонга руҳан тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилади. Агар муаммолар мавжуд бўлса, уларнинг ечимлари таклиф этилади.

 Абитуриентларнинг талаб ва истаклари асосида ўтказилаётган  “Абитуриент_17”  супер акцияси барча йўналишларни қамраб олган ҳолда ўзбек ва рус тилларида ташкил этилади.

Тест синовлари қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтади:

Ижтимоий-гуманитар

• Тарих

• Она тили ва адабиёт

• Инглиз тили

Иқтисодиёт

• Математика ва информатика

• Инглиз тили

• Она тили ва адабиёт

Техника

• Математика ва информатика

• Физика

• Она тили ва адабиёт / инглиз тили

Табиий фанлар

• Кимё

• Биология

• Она тили ва адабиёт

«Registon» ўқув маркази таркибида махсус тест тузиш ва тест синовларини ўқув марказида ўтказиш бўлими фаолият олиб боради. Агар сизда қўшимча саволлар туғилса, унда  «Registon»  тест сервис хизматига мурожаат қилишингиз лозим. Барча қизиқтирган саволларга ўқув марказининг тест хизмати раҳбари шахсан ўзи жавоб беради.   Тел. +99893-536-27-00  ёки  www.rgn.uz

“Абитуриент_17” акцияси  талабчан абитуриентга нима  бера олади:

Мураккаб тест синовида иштирок этиб, қуйидаги тажрибаларга эга бўлинг:

  1. Вақтни тўғри тақсимлаш;
  2. Ўз-ўзингизни назорат қилиш;
  3. Титулни тўғри бўяш;
  4. Психологик тайёргарлик ва бошқалар.
  • Шу вақтгача олган билимингиз неча бални ташкил этишини билиб оласиз. Бу сизнинг даражангизни аниқлайди ҳамда ҳаракатланиш учун куч беради;
  • Қайсидир гуруҳда етакчилик нисбий дунёда аҳамиятга эга эмас. 600 минг абитуриент мавжуд Ўзбекистонда етакчилик қилиш бизнингча маънога эгадир. Шу сабабдан холис билимни синаб кўриш ўқувчилардаги ўз-ўзидан мамнунлик ҳиссини тарбиялайди ҳамда реал воқеликка тик қарашни ўргатади.

“Абитуриент_17” акцияси   шартлари қуйидагилардан иборат:

  • Акция фақат университет ва институтларга кирмоқчи бўлган абитуриентлар учун мўлжалланган;
  • Акцияда рўйхатдан ўтган абитуриентларгина иштирок эта олади. Рўйхатдан ўтиш учун  Тошкентдаги абитуриентлар ўқув марказимизга ташриф буюришлари  лозим. Республикамиз вилоятларидан акцияда иштирок этмоқчи бўлганлар  www.rgn.уз сайти орқали рўйхатдан ўтишлари керак.
  • Рўйхатдан ўтган абитуриентларга махсус рухсатнома берилади. Имтиҳон куни абитуриентлар махсус рухсатнома билан тест синовларига киритилади. Унда тест жавоблари чиқадиган рақамлар, тест вақти, хона номери ва қатнашувчининг исми, фамилияси, отасининг исми мавжуд бўлади;
  • Акция иштирокчилари фақат ва фақат ўз билимларига таяниб бериладиган тестларни ечишлари лозим. Турлича нохолис усуллардан фойдаланмоқчи бўлган абитуриентлар назоратчилар томонидан тест синовларидан четлаштирилади;

Тест натижалари 22-июл,  шанба  куни соат 9:00 да эълон қилинади.

“Абитуриент_17” акциясида юқори балл олганлар ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида аниқланиб, 23 июль, якшанба куни ўтказиладиган “1 август лойиҳаси” махсус психологик тренингига таклиф этилади.  

Акция иштирокчиси бўлиб, ҳақиқий билим байрамида қатнашинг. Бу ҳаётингизда унутилмас кун бўлишига ишонамиз. Бизда талаб катта, лекин жойлар сони чекланган. Шундай экан, тезроқ рўйхатдан ўтинг!  «Registon» ўқув маркази сизга омад тилайди!

 «Registon» ўқув маркази    ўқувчиларни  ўз жамоасига қабул қилади. www.rgn.uz  сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва биз билан боғланинг!

«Registon»  тест сервис хизмати    Тел. +99893-536-27-00

Учтепа филиали:

Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа  тумани, Лутфий кўчаси, 65А-уй

  • Мўлжал: Фарход бозори, «Ўзбегим таомлари» 
  • Телефон: (+998-93) 536-27-00, (+998-90) 952-27-00

Чилонзор филиали:

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор  тумани, Кичик халқа йўли  кўчаси, 6/1-уй
  • Мўлжал: Турон банк,  “Чилонзор”  метро бекати
  •  Телефон: (+998-94) 602-33-44,  (+998-90) 356-20-04

Реклама ҳуқуқи асосида