“Абитуриент ови” бароридан келмади

Жамият 12 Июль 2017 22255

Холмурод Холиқов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси бўлишни ният қилди. Таниши, шу институтнинг 1-босқич талабаси Комилжон Жўраев бир куни унга антиқа таклиф айтиб қолди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Нима эмиш, уч минг “кўк”идан берса, зўр жойларда ишлайдиган танишлари орқали институтнинг кимё-технология факультетига бюджет асосида ўқишга киритиб қўяр эмиш.

Абитуриент ва “ҳожатбарор” талаба Қарши шаҳридаги савдо дўконларидан бирининг ёнида учрашишди. Холмурод келишилган пулнинг ярмини олиб келганини айтди. Комилжон пулни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан қўлга олинди.

Талаба тадбир давомида ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, пулни таниши О.Йўлчиевга бериши кераклигини, у Холмуродни 3000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритишга ваъда берганини айтди.

Х.Холиқовнинг аризаси билан бошланган тезкор тадбир яна давом эттирилди. О.Йўлчиев хизмат машинасида К.Жўраевдан 1500 АҚШ долларини олган вақтда ушланди.

Суд ҳукми билан икки “ҳожатбарор” қилмишларига яраша жазога тортилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар