АҚШ конгресси вакиллар палатасининг бюджет масалалари бўйича комиссияси сешанба куни Мексика билан чегарада девор барпо этилишининг бошланишини назарда тутадиган қонун лойиҳасини эълон қилган, деб хабар беради Hill газетаси.

«Асосий аҳамият америкаликлар хавфсизлигини таъминлаш ва ватанимизни ҳимоя қилишга қаратилган. Молиялаштириш ҳақидаги бу қонун лойиҳаси жанубий чегараларимиз бўйлаб девор барпо этишни бошлаш, чегара хавфсизлигининг мавжуд инфратузилмасини кенгайтириш, янада кўпроқ чегарачиларни жалб этиш ва чегарабузарларни ушлаш бўйича операцияларни молиялаштириш учун ресурслар тақдим этади», — дея нашр АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги молия ишлари бўйича қўмитасининг раҳбари сўзларини келтирмоқда.

Газетанинг ёзишича, ушбу қонун лойиҳаси Дональд Трампнинг ваъдаларидан бири — бундай девор қурилиши учун Мексика пул тўлаши ҳақидаги ваъдасини инкор этади. 

Илгарироқ АҚШ маъмурияти Мексика билан чегарада девор қурилиши таклифини 1 октябрда 2018 йилги молия йили бюджетига киритиши хабар қилинаётган эди.

Ноқонуний мигрантлар ва жиноятчиликка қарши курашиш учун чегарада девор барпо этиш Дональд Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан бири эди.