Олимларнинг хабар беришича, Антарктида ғарбида Ларсен С музлигининг улкан қисми ажралиб кетди, натижада тарихдаги энг катта айсберглардан бири ташкил топди. Унинг майдони қарийб 6 минг квадрат километрга тенг, бу эса Уэльс ҳажми билан баробар дегани. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Олимлар улкан музликнинг ажралишини анчадан бери кутишаётганди. Илк бора ёриқ 2011 йилда пайқалган, 2014 йилдан эса у тезлик билан катталаша бошлади.

Олимларнинг сўзларига кўра, айни дамда ёриқ ҳажми йириклашиб бормоқда, оқим ҳамда шамоллар эса ажралиб чиққан музликни Атлантика океанига чиқариб ташлаши мумкин.