Аргентина бош прокурори коррупцияда гумон қилиниб сўроқ қилинади

Жаҳон 12 Июль 2017 2438
Фото: CNN

Аргентина прокурори Эдуардо Тайано мамлакат судидан коррупцияда гумон қилинаётган бош прокурор Алехандр Хильс Карбони сўроққа чақиришни сўради. Ушбу сўров маъмуриятнинг янгиликлар порталига жойлаштирилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Ҳужжатга мувофиқ, прокурор Хильс Карбо ва яна икки кишини "давлатга зарар етказган фирибгарлик, мансабини суиистеъмол қилиш, пора олиш, таъсиридан фойдаланиш ва давлат мулозимига мумкин бўлмаган савдо фаолиятини олиб бориш" кабиларда айбланмоқда.

Мазкур суриштирув 2013 йили прокуратура эҳтиёжи учун 43,85 млн песо (2,6 млн доллар) турадиган бинони харид қилиш билан боғлиқ. Айблов томонига кўра, гумондорлар тендер ғолибини, натижа эълон қилинмасдан, аниқлаб қўйишган. "Маъмурий жараён қонуний кўринган бўлса-да, аслида у давлат манфаатларига зид бўлган ҳамда айбланувчиларнинг фойда олишига асос бўлган фирибгарликлар натижасидир", - дейилади ҳужжатда. 

Тайанонинг сўрови президент фармони билан бош прокурорни ишдан олиш ҳақидаги миш-мишлардан сўнг юборилди. Умуман олганда, бу ҳам мамлакат конституциясига зиддир. Аргентинанинг прокуратура тўғрисидаги қонунчилигига кўра, идора бош раҳбари парламент ташаббуси билан қўлланган импичмент натижасида "ишдан олиниши мумкин". Ҳукумат тарафдорлари эса, бунинг Конгресснинг икки палатасида ҳам етарлича тарафдорларга эга эмас. 

Хильс Карбо 2012 йили ўша вақтдаги президент Кристина Фернандес де Киршнер томонидан лавозимига тайинланган. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар