АҚШ президенти Доналд Трамп халқаро террорчилик ташкилоти ИШИДнинг куни битаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, газандалар эгаллаб олган ерларининг катта қисмини йўқотишган.

«ИШИДнинг куни битди. Тез орада уларни Ироқ ва Сурия ҳудудидан ҳайдаб чиқарамиз. Чегараларни ноқонуний босиб ўтиш 75 фоизга камайган», деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.

АҚШ президенти кеча ИШИД устидан йирик ғалабага эришилгани ҳақида ёзган ва кўпчиликнинг фикрича, бу билан террорчиларнинг раҳбари Бағдодийнинг ўлимига ишора қилганди.