Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркияда 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган давлат тўнтарувига уринишдан кейин киритилган фавқулодда вазият тартиби яқин истиқболда бекор қилиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Hurriyet daily news нашри маълум қилди. 

"Аксилтеррорчилик курашимизга зарурат қолмагандан кейин биз фавқулодда вазият тартибини албатта тўхтатамиз. FETÖ ишлари расмийлаштирилган кўриниш ола бошлади, биз шунингдек Курдистон ишчи партиясига қарши курашда анча ютуқларга эришдик. Шунинг учун биз ҳозир чекланган ҳудудда амалга ошираётган фавқулодда вазият тартиби яқин истиқболда бекор қилинади", деб айтган Эрдўған ва ҳозирги вазиятда фавқулодда вазият тартиби бекор қилиниши бўйича гап ҳам бўлиши мумкинмаслигини қўшимча қилган.

"Ҳозирги шароитда фавқулодда вазият тартиби бекор қилиниши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Одамлар фавқулодда вазият тартиби қачон якунланишини сўрамоқдалар. У биз барча ишларни ҳал қилгандан кейин тўхтайди", деб ўз сўзларига якун ясаган Эрдўған.