Хамеснинг «Бавария»га трансфери тафсилотлари маълум бўлди

Спорт 12 Июль 2017 5967

11 июль куни «Бавария» «Реал»дан Хамес Родригес икки йил муддатга ижарага олингани ҳақида маълум қилди. 

Мюнхенликлар жамоаси икки йил учун ижара ҳақи сифатида 10 млн евро тўлайди. Колумбиялик футболчининг ўзига эса йилига 6 млн евролик маош тайинланган.

Marca хабарига кўра, «Бавария» икки йилдан кейин футболчини 40 млн еврога (унинг ҳозирги трансфер қиймати 75 млн евро эди) сотиб олиши мумкин бўлади.

«Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге ушбу трансфер ҳақида гапирди.

«Бу трансферни амалга оширганимиздан хурсандмиз. Родригеснинг таклиф қилиниши Карло Анчелоттининг хоҳиши эди. Улар ўз вақтида Мадридда биргаликда муваффақиятли иш олиб борганди.

Хамес — универсал ўйинчи. У жуда хавфли, кўп гол уради ва жарима зарбаларини яхши амалга оширади. Бу трансфер бизга жамоа савиясини юқорига кўтариш имкониятини беради», деган Румменигге.

Кўпроқ янгиликлар