Хитой ҳукумати Япониянинг фирибгарликда гумонланган 35 фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Япония ТИВ хабар берди, деб маълум қилмоқда Reuters.

«Бизга маълум бўлишича, маҳаллий ҳукумат [Хитой] Гуанчжоудаги бош консулликни [Япониянинг] фирибгарликда гумонланган 35 нафар япон фуқароси қўлга олинганидан хабардор этган», - дея хабар берди Япония ТИВ.

Япония ташқи сиёсат идораси қўшимча маълумот тақдим эта олмаган, сабаби терговни Хитой ҳукумати ўтказмоқда.

Бироқ, Nikkei газетаси маълумотига кўра, қўлга олинганлар Токиога яқин ерда жойлашган Тиба префектурасидаги япон фуқароларига нисбатан телефон фирибгарлигини амалга оширишга алоқадор бўлиши мумкин.