Хотин-қизлар қўмитаси Бутунжаҳон Аҳолишунослик кунини нишонлади

Жамият 12 Июль 2017 2133

1987 йилдан бошлаб 11 июль дунё аҳолиси 5 миллиардга етгани муносабати билан Бутунжаҳон Аҳолишунослик куни сифатида нишонлана бошланган. Ушбу сана халқаро ҳамжамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурлари ва турли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга жамоатчилик эътиборини қаратишга хизмат қилади. 

Жорий 2017 йилда нишонланадиган Бутунжаҳон Аҳолишунослик куни оилани режалаштириш мавзусига қаратилган. Дунё аҳолисининг йиллик ўсиш кўрсаткичи 83 миллион кишига тўғри келади. БМТ томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг  2030 йилда  8,6 млрд.га, 2050 йилда 9,8 млрд.га, 2100 йилда эса 11,2 млрд.га етиши кутилмоқда. Бу эса оилани режалаштириш борасида муайян натижали чора-тадбирлар кўрилишини тақозо этади. 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи аҳоли сони 32, 121 миллион.  Биргина 2016 йилда асҳолининг ўсиш суръати 401, 8 минг кишини ташкил этди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Аҳолишунослик жамғармаси билан биргаликда репродуктив саломатлик ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, жамиятда аёллар ролини кучайтириш каби масалалар бўйича 10 йилдан буён ҳамкорликда тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, бутунжаҳон Аҳолишунослик кунига бағишлаб турли тадбирлар ўтказиш ҳам анъанага айланган.  Қўмита  бу йил ҳам мазкур сана муносабати билан ҳамкорлар ёрдамида спорт тадбирларини  ташкил этди.

Бугунги кунда сайёрамизнинг ҳар 6 – шахси ўсмир ҳисобланади.  Мамлакатимизда аҳолининг 35 фоиздан ошиғини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилиб, улар  давлатимизнинг эртаси, истиқболли келажагимиздир.    

“Соғлом турмуш  - ҳаётимиз пойдевори” номли тадбир худди шу йўналишдаги ишлардан эканлиги билан аҳамиятлидир. Тадбирда иштирокчилар сузиш, теннис, енгил атлетика машқлари, шашка ҳамда “Менинг келажакдаги оилам” мавзусида асфальтга чизиш бўйича рақобатлашишади. Ундан ташқари болалар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи”  мавзусида интелектуал викторина савол-жавоблари бўлиб ўтди.

Тадбирнинг ўтказилишидан асосий мақсад - аҳоли ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалаларни жамоатчилик эътибори ва иштирокида ҳал қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва хаётта татбиқ этиш; Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали оналар соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказишга ҳисса қўшиш; Аҳолига, айниқса, аёлларда ўз соғлигига бўлган масъулиятни кучайтириш ва ҳ.о. Бу каби спорт тадбирлари аёллар, айниқса, болаларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун имконият яратади.

Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари Шоира Нурматова ҳамда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар ташкилоти Аҳолишунослик жамғармасининг вакили (UNFPA) Миеко Ябута иштирок этди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар