Исроил Туркия билан келишиб олди

Жаҳон 12 Июль 2017 5541

Исроил миллий инфратузилма, энергетика ва сув таъминоти вазири Юваль Штайницнинг маълум қилишича, Туркия ҳамда Исроил жорий йилнинг охирига қадар ЕИга газ етказиб бериш учун газ қувурини қуриш бўйича битим имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

«Биз туркиялик ҳамкасбимиз [Барот] Олбайроқ билан сермаҳсул суҳбат ўтказдик. Умид қиламанки, у йил охирига қадар Исроилга музокара жараёнини якунлаш ва битимни имзолаш учун келади», - дея маълум қилди Штайниц.

Унинг қўшимча қилишича, Олбайроқнинг Исроилга ташрифи муддати яқин ойлар ичида аниқланади.

Кўпроқ янгиликлар