ЙПХ ходимлари мотоцикл ва мобил видеокамералар билан таъминланади

Ўзбекистон 12 Июль 2017 18455
Фото: huquqburch.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлда «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №ПҚ-3127 сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ягона ахборот-компьютер тизими ишга туширилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги компьютерлашган тизим янада кенгайтирилиб қўшилади, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳам шундай тизимлар жорий этилиши кўзда тутилган.

Тажриба сифатида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида мотоциклли йўл-патрул хизмати гуруҳлари ташкил этилади. Уларнинг зиммасига кўча ва йўлларнинг ўтиш қийин бўлган қатнов қисмлари, одамларнинг оммавий тўпланиш жойларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек хорижий ва бошқа делегацияларни кузатиш вазифаси юклатилади.

Ҳужжатга кўра, Ички ишлар вазирлиги йўл-патрул хизмати автотранспорт воситаларини босқичма-босқич аудио- ва видеокузатув ускуналари, шунингдек, ходимларни мобил видеокамералар билан таъминлаш борасида уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32918 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18449 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71172 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58995 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 585 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 41 Жаҳон
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2457 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар