Қирғизистон ЕИ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳаракатида

Жаҳон 12 Июль 2017 2843

Қирғизистон Европа иттифоқи билан ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида янги битимни имзолаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу масала Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаевнинг Австрия федерал ташқи ишлар вазири – ЕХҲТнинг ҳозирча амалдаги раҳбари бўлиб ўтган Себастьян Курц билан учрашувида тилга олинган.

Қирғизистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашуви ЕХҲТ иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Мауэрбахдаги ҳар йилги норасмий йиғилиши давомида бўлиб ўтган.

"Австрия томони Қирғизистон ҳамда ЕИ ўртасидаги чуқурлаштирилган шериклик ва ҳамкорлик бўйича янги битимни имзолаш масаласини қўллаб-қувватлашини билдирди. Австрия томони ЕИда 2018 йилдаги раислиги давомида ушбу масаласини фаол тарзда илгари суриши ҳақида маълум қилди", - дея хабар берган матбуот хизмати.

Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, вазирлар икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини қайд этишган. Учрашув давомида икки мамлакат ТИВ ўртасида ҳамкорлик дастури ҳам имзоланди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар