Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, Москва АҚШ президенти Дональд Трампдан ён босишни кутаётгани йўқ ва ўзи ҳам бунга тайёр эмас, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Москвада ҳеч ким президент Трампдан ён босишни кутаётгани йўқ», - деган у.

Песковнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари Владимир Путин ҳеч қачон қандайдир ён босишлар ҳақида гапирмаган ва бундай масалани ўртага ташламаган ҳам.