АҚШ МРБ директори Майк Помпеонинг маълум қилишича, WikiLeaks ўзини душманлик кайфиятидаги жосуслик тузилмаси каби “тутмоқда”, у асосий эътиборини АҚШга қарши қаратган. Бу ҳақда Foreign Policy хабар берди.

«WikiLeaks’ни нодавлат душманлик кайфиятидаги жосуслик тузилмаси бўлгани сабаб жавобгарликка тортиш вақти келди. Уни Россия каби давлатлар бунга ундамоқда», - деган МРБ раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, Россия ҳарбий разведкаси WikiLeaks’дан АҚШ Демократик партияси Миллий қўмитаси серверидан ўғирланган электрон номаларни эълон қилишда фойдаланган.