“Нексия”, “Дамас” ва “Ласетти” ўғрилари ушланди

Жамият 12 Июль 2017 10983

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати республика ҳудудида фош этилган транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, 2016 йил 10 декабрь куни соат 20:00 дан 11 декабрь куни соат 08:30 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс томонидан Самарқанд шаҳар, Пенжикент кўчаси 39-уй олдида қаровсиз қолдирилган, шу манзилда яшовчи, 1985 йилда туғилган Ш.С.га тегишли «НЕКСИЯ» русумли автомобили олиб қочилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль Самарқанд шаҳар, Хондамир кўчасидан техник соз ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган Н.Б. содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 3 июль куни ушланган.

2017 йил 6 июль куни соат 23:30 дан 7 июль куни соат 08:30 гача бўлган вақт оралиғида Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Каптархона қ.ф.й., А.Навоий кўчасида қаровсиз қолдирилган шу кўчада яшовчи, 1993 йилда туғилган Р.З.га тегишли «ДАМАС» русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасидан техник соз ҳолда топилган ҳамда ушбу жиноятни Фарғона тумани, Аввал қ.ф.й.да яшовчи, 1999 йилда туғилган Э.Д. содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 7 июль куни ушланган.

2017 йил 7 июль куни соат 01:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Узун тумани ҳудудида, номаълум ҳайдовчи, номаълум «НЕКСИЯ» русумли автомобилини бошқараётиб, йўлнинг ўнг томонида кетаётган пиёда Денов туманида яшаган, 1993 йилда туғилган Ж.Х.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда Ж.Х. тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Шўрчи туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган М.Ш. ўзига бириктирилган «НЕКСИЯ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган.

2017 йил 8 июль куни соат 16:45 ларда, номаълум шахс томонидан Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган «Афруз» ошхонаси қаршисида қаровсиз қолдирилган, Шўрчи туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Х.А. ишонч қоғози билан бошқариб юрган, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган Ч.М.га тегишли «ЛАСЕТТИ» русумли автомобили олиб қочилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Шўрчи туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган М.Ш. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган. Автомобиль М.Ш.нинг уйи олдидан топилган.

2017 йил 25 май куни соат 07:50 ларда тушган хабарга кўра, номаълум шахс Жиззах вилояти, Дўстлик шаҳар, А.Яссавий кўчаси 8-уй олдида қаровсиз қолдирилган, шу уйда  яшовчи, 1963 йилда туғилган С.И.га тегишли «ВАЗ-21011» русумли автомобилини олиб қочган. Автомобиль Арнасой тумани Ғ.Ғулом маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Дўстлик туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.А. содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 8 июль куни ушланган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар