Нью-Йорк аэропортида тирик кобралар солинган жўнатма аниқланди

Жамият 12 Июль 2017 13726

Жон Кеннеди номидаги Нью-Йорк халқаро аэропортида божхоначилар ичида 5 та тирик қирол кобраси ва 3 та геккон (калтакесак тури) бўлган жўнатмани аниқлашди.

"Интерфакс" ахборот агентлигининг маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, жўнатма аэропортнинг почта бўлими кўздан кечирилганда аниқланган. У Гонконгдан жўнатилган бўлган.

Маълум қилинишича, илон ва гекконлар АҚШнинг балиқ захиралари ва ёввойи жонзотларни қўриқлаш хизматига топширилган.   

Қирол кобралари заҳарли илонлар бўлиб, уларнинг узунлиги 6 метргача етиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар