АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳри яқинида бир эркак содир этган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

CBC News телеканалининг маълум қилишича, жиноятчи яширинишга муваффақ бўлган, айни вақтда уни полиция қидирмоқда.  

Тахмин қилинишича, отишмага маиший жанжал сабаб бўлган.  

Жиноятчи "қуролланган ва хавфли эканлиги" сабабли маҳаллий аҳолига ўз уйларини тарк этмаслик кўрсатмаси берилган.