Роналду ва Рамос "Реал" билан АҚШга йўл олмади

Спорт 12 Июль 2017 6281
Фото: Twitter/@realmadrid

"Реал Мадрид"нинг АҚШда бўлиб ўтадиган мавсумолди машғулотларига жалб қилинган 26 нафар футболчидан иборат рўйхатдан Криштиану Роналду ҳамда Серхио Рамос жой олмади. 

AS берган маълумотга кўра, Конфедерациялар кубогида иштирок этган Роналду ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида қатнашган Хесус Вальехо ҳамда Борха Майораль таътилда. Шунингдек, дам олиш кунлари тақдим этилган Рамос ҳам пайшанба куни ўзи Лос-Анжелесга йўл олган. 

Рўйхатда қуйидаги футболчилар бор: дарвозабонлар Кейлор Навас, Касилья, Рубен Яньес, Лука; ҳимоячилар Карвахаль, Варан, Начо, Марсело, Тео, Данило, Кесада, Техеро, Хакими, Ману Эрнандо; ярим ҳимоячилар Кроос, Касемиро, Модрич, Иско, Ковачич, Оскар, Франчу; ҳужумчилар Бензема, Бэйл, Лукас Васкес, Мората, Дани Гомес.

"Реал" Халқаро чемпионлар кубогида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Барселона"га қарши ўйин ўтказади. 

Кўпроқ янгиликлар