«Реал» Мадрид футбол клубининг жорий таркиби, Зиданнинг мураббийлик хусусиятлари ва клубнинг истиқболи ҳақида.

Асосийсидан бошлаймиз. «Реал»нинг нақ 20 футболчиси ўтган мавсум давомида майдонда 1000 дақиқадан кўпроқ ўйнашган. 2500 дақиқага яқин тўп сурган футболчилар фақат Криштиану Роналду ва Тони Кроос. Чемпионатда ҳолдан тойдирувчи 3000 дақиқа давомида жамоада бирор футболчи майдонда ўйнамаган. Бу эса нафақат ажойиб, шунингдек, мисли кўрилмаган кўрсаткич. Ротация фанати Луис Энрике ҳам «Барселона» ўз етакчиларидан кўпроқ фойдаланишга мажбур бўлган. Рақамлар айниқса қисқа асосий таркиб ишқибозлари Диего Симеоне ва Антонио Контенинг натижалари билан солиштирилса, янада кўпроқ таассурот қолдиради. «Атлетико»да Коке, Фелипе Луис ва Антуан Гризманн 3000 дақиқадан кўпроқ ўйнаган. «Челси»да Аспиликуэта чемпионатда 3500 дақиқа мобайнида тўп сурган. Бу эса Роналду барча турнирларда ўйнаган дақиқаларга тенг.

Ротация сабоғи (эҳтиёт бўлинг, зерикарли рақамлар)

Хўш, рақамларга тўла ва зерикарли кириш қисми эди, у тугади. Бахтимизга у тугади. У шунинг учун ҳам зарур эдики, бизга бир тезисни исботлаб бермоғи лозим эди: Зайниддин Зидан — ротация даҳоси! Таъкидлайман — бу Зиданнинг қандай мураббий эканлигини узил-кесил англатувчи хулоса эмас. Гап фақат ўйинчилар ўртасида вақтни қандай тақсимлаб, жамоани жипслаштириш ҳақида бормоқда. Лука Модрич ва Карим Бензема Начодан ҳам камроқ ўйнаган мавсумда жамоа қўзғалон қилмасдан, бўлиниб кетмасдан, сўнгги ўйиннинг сўнгги сониясигача бирликни сақлаб қолди. Янги ўйин қоидалари олдида Роналду ҳам бош эгди (энди уни ўйинда алмаштирса бўлади), Каземиро ҳам мутлақо алмаштириб бўлмас ўйинчи унвонидан воз кечди (унинг чемпионатда тўлиқ ўйнаган ўйинлари 20 тадан кам)... Жуда кўплаб мураббийлар оғзидан янграйдиган, «жамоага ҳамма керак, ҳамма ўйинда вақтга эга бўлади», каби сийқаси чиққан гап — Зиданга келганда ҳақиқат ҳам эканлиги ойдинлашди. Даҳо-да у!

Тўғри, лекин у комфорт шароитлардагина даҳо. Масалан, Хамес Родригес ва Альваро Моратадек ўйинчилар захира ўриндиғида ўтирган шароитда. Майдонда Иско, ёдда Бейл билан. 

«Реал»нинг кучи захирада. Қизиғи шундаки, сифатли ўйинчларнинг сони бир вақтни ўзида Рафа Бенитесни синдирган юк бўлиши ҳам, Зиданни юксалтирувчи трамплин ҳам бўлиши мумкин экан. Француз 19–20 кишидан иборат гуруҳ билан ўзини комфорт ҳис қилишини кўрсатиб берди. Унинг бошқарувидаги «Реал»нинг бошланғич 11талик таркиби мавсумнинг ҳар бир бўлагида санаб айтиб бериш осон эди. Жами мавсум бўйича ўша «бошланғич 11талик» шунчакимас, у шувашиб кетган. 

Қандай қилиб «Реал» янада кучлироқ бўлди?

«Реал» ўзининг кучсиз тарафини шундай беркита олдики, ҳамма уни ахтаришга мажбур бўлди. Биз ҳам излаб кўрамиз: жамоада 90 дақиқа мобайнида Модрич ва Кросс кетидан роял орқалаб юриши мумкин биргина яримҳимоячи бор эди — Каземиро. Унинг позициясига вақти-вақти билан Матео Ковачич чиқиб турди, бироқ хорват ҳам аслан яратувчи футболчи, шу сабабли вақтининг кўп қисмини итариш ва тактик фолларга бағишлаш унга ноқулайлик туғдирарди. Яна бир кичикроқ (яъни, натижаларга таъсир қилиш даражасида катта бўлмаган) муаммо — ҳимоячиларнинг етишмаслиги. Қандайдир бир вазиятда Зидан марказда Пепе – Начо жуфтлиги билан қолиб кетди ва «Реал» учун хавотир уйғонди. Бироқ Рамоснинг рекорд даражада тикланиши (қишда у икки ҳафта ўтказиб юборганди) вазиятни қутқариб қолди. Начонинг ўзи ҳам Мюнхенда ваҳима тутқаноғини енга олди ва шундан сўнг Рамос билан биргаликда анча ишончли ҳаракат қила бошлади. Худди шу Начо Марселонинг ўрнига майдонга туширила бошлади ва жамоадаги ягона номинал чап қанот ҳимоячиси бўлди. Мавсум давомида Начо 10 та ўйинда қанотда тўп сурди. Хуллас, муаммо деганлари шунақа бўлса-да. Агар ҳозир «Реал»нинг одатдан ташқари сокин трансферларига эътибор қилинадиган бўлса, бу муаммолар ҳам аллақачон ҳал қилинганга ўхшаяпти.

Тео Эрнандес ва Маркос Льоренте ўтган мавсумни «Алавес»да ижарада ўтказишди. Биринчиси «Атлетико»нинг, иккинчиси «Реал»нинг ўйинчиси эди.

Эрнандеснинг даражаси ҳақида биргина фактнинг ўзи ҳикоя қилади: 19 ёшли ҳимоячи учун Зидан клуби «Барселона» билан рақобатда енгиб чиқди. Каталонияликлар йигитчанинг нархини 1-2 миллионга тушириш тараддудида юришганида «Реал» аксинча, сўралганидан 1-2 миллион кўпроқ бериб уни илиб кетди. Начо марказда қолаверади, Марсело эса кейинги мавсум давомида аниқ ўйин вақти  тақдим этиладиган дублёрга эга бўлади. 

Маркос Льорентега келсак, бу бола «Алавес»да Каземиронинг «Реал»даги кўрсаткичларига ўхшаш натижага эга. Тўпни олиб қўйиш — 3,8 (Каземирода тўртта), тўп йўлини кесиш — 2,7 (1,7), 50 фоиз яккакурашларда ғолиб чиқиш (46%): хуллас Льоренте — Каземиро «остига» нуқтали харидгина бўлиб қолмасдан, келажакда уни буткул алмаштирса ҳам керак. Бу жамоага яна ким керак энди?

Миш-мишларми ё ҳақиқат?

Оммавий ахборот воситалари Альваро Моратани Англияга ва Килиан Мбаппени Испанияга сотишмоқда. Албатта, бу қизиқ ўзгаришлар, бироқ «Реал»ни ҳозир ва шу жойда кучлироқ қила олиши мумкин бўлган жиҳатни ким айта олади? Робер Пересдан тортиб, Карим Бенземагача ватандошлари ёш французга яна бир йил «Монако»да қолишни маслаҳат беришмоқда: улар Зидан ҳужумда кимни афзалроқ кўришини жуда яхши билишади. Бир-икки йилдан сўнг албатта, хуш келибсан, Килиан, дейишади. Лекин ҳозир эмас.

«Реал» сўнгги тўрт Чемпионлар лигасининг учтасини аллақандай инқилобий фалсафа ёки қандайдир ғояга содиқ қолгани учун ютгани йўқ. Бу ғалабаларда драйв катта бўлди, эгонинг улуши кўп ва бироз омад ҳам кулиб боқди. Табиийки, Зидан сўнгги бир ярим йил ичида ўз карьерасининг чўққисига эришган жамоани бузиб юбора олмайди. У ахир Алекс Фергюсон эмаски, бир сулола ортидан иккинчисини яратаверса. Ҳозирча унақа эмас. Ҳозир мағлубиятсиз якунланган ўйинлар ва гол урилган ўйинлар бўйича рекорд қўйган, чемпионлар лигаси тарихида илк марта ғолибликни сақлаб қолган гуруҳ унинг қўл остида.

Хамес кетди, агар Мората ҳам кетса, ҳар қандай катта трансфер, хоҳ у Эден Азар бўлсин, хоҳ Килиан Мбаппе — бу фақат Зиданга танлов имкониятини яна қайта тақдим этиб, мавсумни бир нафасда ўтказишга ёрдам беради. Бироқ айни пайтда «Реал»да мавжуд захира билан ҳар қандай позицияни кучайтиришга уриниш — утопиядан бўлак нарса эмас.