Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси

Ўзбекистон 12 Июль 2017 3834
Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ана шу номдаги семинар ўтказилди.

Семинарда ЮНЕСКО ҳамда ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда  Маданият вазирлиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси мутахассислари маданий мерос объектларининг менежмент лойиҳаси бўйича тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат тингловчилар учун маъруза қилдилар, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

— Бугун ер юзидаги 165 давлатда жойлашган 1052 объект Бутунжаҳон маданий мерослари рўйхатига киритилган, — дейди ЮНЕСКО вакили Она Вилейкис. — 2001 йилда Самарқанд шаҳри ва унинг тарихий архитектура ва археологик ёдгорликлари «Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси» номи билан ЮНЕСКО Бутунжаҳон мерослари рўйхатига кирган. 

Бугунги кунда дунёдаги 70 фоиз маданий ёдгорликларнинг бошқарув режаси бўлмагани сабабли уларга зарар етказиш хавфи юзага келмоқда. Анжуман давомида ана шу муаммоларнинг олдини олиш бўйича машғулотлар ўтдик, таклиф ва тавсияларни умумлаштириб олдик.

Семинар давомида нафақат тарихий обидалар, балки миллий ҳунармандчилик, Самарқанд аҳолисининг уй-жой қурилишидаги ўзига хос анъаналари, миллий шаҳарсозлик ва ҳатто шаҳар ичидаги қадимий ҳовузларгача барчаси маданий бойлик экани, уларни сақлаб қолиш масалалари муҳокама этилди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар