Бу йил Шуманайдаги «Бирлешик» ОФЙ ҳудудига 9, 3 километр ичимлик суви қувури тортилди, дея ёзмоқда Kruz.uz Қорақалпоғистон хабар агентлигига асосан.
 
Бу Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг туман бўлими томонидан ажратилган 502 миллион сўм миқдоридаги маблағи ҳисобидан амалга оширилди. 

Натижада ОФЙ ҳудудидаги «Абат-жап», «Бирлешик», «Қаратерең», «Бағ аўил», «Дадек аўил», «Гелласқан», «Баймақли», «Султаш аўил» аҳоли пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланди.