Трамп Ироқ бош вазирини Мўсулнинг озод этилиши билан табриклади

Жаҳон 12 Июль 2017 2392
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийни Мўсулнинг ИШИД жангариларидан озод этилгани билан табриклади ҳамда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан жангариларнинг озод этилган ҳудудларга қайтмасликларининг олдини олиш кераклигини айтди. Бу ҳақда Оқ уйнинг икки етакчи ўртасидаги телефон мулоқоти натижаларига бағишланган баёнотида айтилган.

"Президент Трамп Ироқ бош вазирини Мўсулнинг Ироқ хавфсизлик кучлари томондан озод этилгани билан табриклади, бу эса ИШИДга қарши муҳим босқич бўлди. Президент ироқлик ва америкалик аскарларнинг жасоратини қайд қилиб ўтди ва ИШИДни тўлиқ яксон қилиш бўйича ўз мажбуриятларини таъкидлаб ўтди", дейилган баёнотда.

10 июлда ал-Ободий Мўсулда ИШИД устидан якуний ғалабага эришилганини расман эълон қилганди. Уч йилдан кўпроқ вақт давомида жангарилар томондан ушлаб турилган шаҳарнинг озод этилиши бўйича кампания ўтган йил октябрида бошланганди. 

Операцияда Ироқ армияси махсус кучлари, федерал полицияси, тезкор жавоб бериш кучлари иштирок этган. Уларни АҚШ бошчилигидаги аксилтеррорчилик коалицияси ҳаводан қўллаб-қувватлаб турган.   

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар